Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дрифтчи автомашинасида 1,5 километр тўхтовсиз сирпанди
Америкалик дрифтчи Вон Гиттин кичик Формула-1 мусобақалари ўтувчи Каталунья-Монтмело трассасида бир ярим километр масофани сирпаниб ортда қолдиришга эришди. Унинг натижаси акс этган видеолавҳа YouTube сайтидаги Ford Performance расмий саҳифасига жойлаштирилган.
Дастлаб Гиттин учинчи бурилишда салкам 500 метр сирпанган, сўнгра учинчи бурилишдан чиқишга уланишдан тўртинчи бурилиш якунигача яна бир километр масофани шу тарзда ортда қолдирган. Ҳайдовчи трекда ўзининг Mustang RTR Spec 5-D пойга машинасида ҳаракатланган. Унга 8 цилиндрли, 900 от кучига эга, ишчи ҳажми 7,1 литр бўлган двигатель ўрнатилган.
Мавзуга оид
17:22 / 25.05.2025
Шумахернинг Ferrariʼси аукцион орқали 18 млн доллардан қимматроққа сотилди
17:07 / 25.11.2024
Ферстаппен қаторасига тўртинчи марта «Формула-1» пойгалари чемпиони бўлди
23:50 / 07.10.2023
Ферстаппен қаторасига учинчи марта Формула-1 бўйича жаҳон чемпиони бўлди
11:13 / 21.11.2022