Жамият | 10:49 / 28.10.2016
17893
2 дақиқада ўқилади

Табиий қариш жараёнини секинлаштириш усули топилди

Фото: eurekalert.org

Биологлар халқаро жамоаси соғлом сичқонларда қариш жараёнини секинлаштирувчи табиий бирикмани аниқлашди. Шу мавзудаги тадқиқот Cell Metabolism журналида чоп этилди. 

Янги тадқиқотда олимлар кемирувчилар организмида  NAD коферменти синтези учун ҳужайраларнинг энергия алмашинувида иштирок этувчи NMN нуклеотиддан фойдаланишга муваффақ бўлишди. Бу моддани жониворларга тўғридан-тўғри юборишнинг иложи йўқ. 

NAD бирикмаси ёғлар ва углеводларнинг тўйинишида қатнашади, бироқ унинг синтези ёш ўтган сари ДНКга зиён етиши натижасида секинлашади. Хусусан, кофермент тана массаси тўплаш,  инсулинга нисбатан сезувчанликнинг йўқолиши ва жисмоний фаолликнинг камайишига тўсқинлик қилади. 

"Биз қариётган сичқонларда кузатиладиган физиологик пасайишни секинлаштириш усулини намойиш қилдик", - деди тадқиқот ҳаммуаллифи Сан-Итиро Имаи. — Бу қари сичқонларда тахминан ёш жониворлардагидек моддалар алмашинуви ва энергияга эришилишини англатади". 

Сичқонлар иштирокида ўтказилган тажрибалар сувда эрувчан NMN уч дақиқа давомида қонга сўрилиб кетишини кўрсатди.  Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёш сичқонларнинг NMN қабул қилиши сезиларли самара бермаган.

Олимларнинг фикрича, инсон организмидаги моддалар алмашинуви сичқонлардаги каби кечиши туфайли янги тадқиқотда олинган хулосалар одамлар учун ҳам тўғри келади. Японияда NMN'ли препаратларни синовдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. Бу бирикма, олимларнинг сўзларига кўра, бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, брокколи, карам, бодринг ва авокадода ҳам мавжуд. 
 

Мавзуга оид