Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ТИВ: Сурия мактабларининг “бомбардимон қилиниши” – компьютер графикаси

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Facebook'даги саҳифаси орқали Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро ўз сўзлари учун кечирим сўраши кераклигини маълум қилди. Эйро Суриядаги мактабларга ҳаво зарбалари берилишида Россияни айблаган эди.
«Кеча... Эйро Суриянинг Идлиб шаҳридаги мактабга зарба берилишида Москва ёки Дамашқ айбдор деган эди. ... Одобли кишилар бунақа ҳолатларда кечирим сўрайди. Шундай экан, билиб оламиз», — деб ёзган Захарова.
Захарованинг қайд этишича, Суриянинг Хаас қишлоғидан олинган суратлар экспертлар томонидан ўрганилгач, маълум бўлишича, «ҳеч қандай мактабга зарба берилмаган, шунга кўра қурбонлар ҳам бўлмаган».
ТИВ вакили фотосуратлар — «компьютер графикаси» бўлиб, «ўлдирилган ўқувчилар, фаолларнинг даҳшатли хаёлоти маҳсули» эканини айтган.
ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, Идлибдаги мактабга берилган ҳаво зарбаларида 22 нафар ўқувчи ва ўқитувчи ҳалок бўлган.
Мавзуга оид

20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди

14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди

21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон

16:40 / 26.05.2025