Бир кеча тунашга энг кўп зиёратчилар ташриф буюрадиган шаҳарлар рўйхати тузилди
Mastercard Global Destinations Cities Index 2016 йил дунёда бир кеча тунашга энг кўп зиёратчилар ташриф буюрадиган шаҳарлар рейтингини эълон қилди. Бу ҳақида Mastercard'нинг расмий сайтида маълум қилинди.
Тузилган рейтинга кўра, биринчи ўринда Бангкок (прогноз - 21,47 миллион зиёратчи), кейинги ўринларда Лондон ва Париж (19,88 миллион ва 18,03 миллион зиёратчи) номлари қайд этилган.
Дубай 2016 йилда ташриф буюрувчи дунёнинг тўртинчи, Яқин Шарқнинг эса биринчи шаҳри бўлди. 2016 йилда Дубай тахминан 15,27 миллион халқаро сайёҳни қабул қилади.
"Бу йилги индексда энг кутилмаган натижа - хорижий меҳмонлар харажатлари бўйича биринчи ўринга чиқиб олган Дубай шаҳри бўлди. Уларнинг бу йилги чиқимлари 31,3 миллиард долларга етган, бу эса Лондон шаҳри кўрсаткичларини (рейтингда иккинчи ўринда) сезиларли даражада ортда қолдиради", - деди Mastercard'нинг халқаро бозорлар бўйича президенти Энн Кейрнс.
Рейтингга шунингдек сайёҳлар оқими ўсиши бўйича энг юқори натижа кўрсатган Абу-Даби ҳам киритилган, - 81 фоиз.
Бу маълумотлар Бирлашган Араб Амирликларининг кетма-кет иккинчи йил энг кўп зиёрат қилинаётган ва сайёҳлик йўналиши тез суръатларда ривожланаётган мамлакат мақомини мустаҳкамлаётганидан далолат беради.
Мавзуга оид
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
22:04 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг жаҳон қонун устуворлиги индексидаги ўрни эълон қилинди
22:02 / 17.10.2024
Дунёда интернет эркинлиги даражаси пасайиб бораётгани қайд этилди
19:22 / 17.10.2024