ГФРда қурол сотуви бир йилда деярли икки баробарга ўсди
Германияда 2016 йилда енгил қуролни олиб юриш ва сақлаш учун лицензиялар сони деярли икки баробарга ошди. Бу ҳақида Der Spiegel нашри ГФР ИИВ маълумотига асосланиб, хабар қилди.
"Биз қурол харидорларининг мутлақо янги категориясини кузатмоқдамиз. Улар у ерга биринчи марта келишмоқда", - дея ГФР Қуроллилар иттифоқи ва қурол сотувчиларининг директори Инго Мейнхарднинг сўзларини келтиради нашр.
Статистикага кўра, 2015 йилнинг сентябрида фақат 273 минг нафар немисгина енгил қуролни сақлашга рухсат олган, бироқ 2016 йилда бу рақамлар 440 минг нафардан ошиб кетди.
Маълумотларга кўра, енгил қуролга эгалик қилиш учун лицензия берилиши бўйича Шимолий Рейн ерлари — Вестфалия, Бавария ва Қуйи Саксония етакчи ҳисобланади.
Манбада таъкидланишича, қурол сотишнинг ўсиши Париж, Брюссель, Ницца ва Мюнхендаги терактлар, шунингдек мамлакатда қочқинлар оқими кўпайганидан кейин "немисларнинг хавфсизлигидан чўчиётганлиги" билан боғлиқ.
Мавзуга оид
15:37 / 11.11.2024
Фридрих Мерц ГФРни етакчи ўртача барқудрат давлатга айлантириш ниятида
11:56 / 08.11.2024
ГФР мухолифати етакчиси Шолцга ишонч тўғрисидаги вотумни тезлаштиришни талаб қиляпти
10:03 / 08.11.2024
АҚШ фуқароси ГФРда ХХР фойдасига жосусликда айбланиб ушланди
09:26 / 06.11.2024