Жамият | 09:41 / 30.10.2016
5898
2 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда номаълум кимса опера томошаси вақтида номаълум кукунни сепиб юборди

Фото: AP

29 октябрда Нью-Йоркнинг Метрополитен-опера театридаги томоша вақтида бир кимса номаълум кукунни пуркаб юборган. Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.  

Маҳаллий вақт билан соат 17.30ларда Жоаккино Россинининг "Вильгельм Телль" операси вақтида томошабинлардан бири ўз ўрнидан туриб, саҳнага чиқиб, оркестр ўрасига номаълум моддани сепиб юборган.

Шундан кейин хавфсизлик нуқтаи назаридан концерт бекор қилинган, томошабинлар театрдан олиб чиқилган.

Бир киши шифохонага етказилган, бироқ бунинг сабаби номаълум.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотларига кўра,  эркак сепган кукун инсон ҳоки бўлиши мумкин. Залда ўтирган томошабинлардан бир нечаси полициячиларга эркак кукунни сепишдан олдин театрда "устозининг ҳокини" тўзитиб юбормоқчи эканлигини айтганини маълум қилишган. Ҳозир мутахассислар модданинг аниқ таркибини аниқлаш учун таҳлил ўтказмоқдалар.  

Полициянинг таъкидлашича, улар эркакнинг шахсини аниқлашган, бироқ унинг исмини тергов манфаати йўлида маълум қилишмаган. Маълумотларга кўра, эркакда "ёмон ният бўлмаган" ва у ҳаттоки "номақбул иш қилаётганини англамаган бўлиши ҳам мумкин".  

Мавзуга оид