АҚШ 2,7 миллиард долларлик сув ости кемасини қўлга киритди

Фото: Reuters
АҚШда ҳарбий денгиз кучларининг (ҲДК) "Иллинойс" атом сув ости кемасини эксплуатацияга киритиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида UPI нашри хабар берди. Манбада кўрсатилишича, кема қурилиши беш йил давом этган, сув ости кемасининг баҳоси 2,7 миллиард долларни ташкил қилган. Сув ости кемаларининг бундай тури қирғоқ операциялари ва чуқурликдаги ҳарбий ҳаракатларга қаршилик кўрсатишга мўлжалланган. Эксплуатацияга киритиш маросимида мамлакатнинг биринчи рақамли хоними Мишель Обама иштирок этди.







Мавзуга оид

00:31
«Ғалаба асосан биз туфайли қўлга киритилган». Трамп 8 майни расман Ғалаба куни деб эълон қилди

21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда

21:05 / 07.05.2025
Россия Украина музокараларида жуда кўп нарсани талаб қилмоқда – Вэнс

18:47 / 07.05.2025