Жаҳон | 00:49 / 31.10.2016
16523
2 дақиқада ўқилади

The Sunday Times: Россия Сурияга учта сув ости кемаси жўнатди

фото: army-news.ru

Россиянинг Сурияга йўл олаётган "Адмирал Кузнецов" авиаташувчи кемасига ҳамроҳлик қилаётган жанговар кемалар гуруҳига "Калибр" ракеталари билан қуролланган яна учта сув ости кемаси қўшилди, деб хабар бермоқда The Sunday Times. Бу хабар НАТО раҳбариятини ташвишлантириб қўйган. НАТО раҳбарияти Россия президенти Владимир Путин "Ҳалабга ҳал қилувчи ҳужумни" ўтказиш буйруғини бермоқчи деб ҳисобламоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучлари 971-лойиҳа бўйича қурилган иккита "Щука-Б" ва "Варшавянка" ҳамда 877-лойиҳадаги битта "Палтус" сув ости кемасини қайд қилган. Ҳозирда авиаташувчи кема ва унга ҳамроҳлик қилаётган гуруҳ Шимолий Африка қирғоқлари  яқинида "кутиш режимида" турибди, деб хабар бермоқда Russia Today.

Британия ҳукуматининг юқори лавозимдаги амалдори инглиз нашрига "Путин бизнинг олдимизда мушакларини ўйнатаётганини англамоқдамиз. Бу ҳаракатларни "Қаранглар, мен қанчалик узоққа бора оламан, сиз эса ҳаттоки жавоб бера олмайсиз" деб талқин қилиш мумкин" деб айтган.

Мавзуга оид