Жамият | 14:30 / 31.10.2016
9977
2 дақиқада ўқилади

Ўрта ер денгизи курортлари чўлга айланиши тахмин қилинмоқда

Фото: natureworldnews.com

Француз иқлимшунослари Европа жанубидаги курорт минтақаларнинг чўлга айланишини прогноз қилишди. Science журналида шу мавзудаги тадқиқот чоп этилди. 

Олимларнинг фикрича, Европа жануби, хусусан Лиссабон (Португалия) ва Севилья (Испания) кенг кўламли саҳронинг бир қисмига айланади. Бу воқеа XXI асрнинг охирида, глобал исиш натижасида рўй бериши кутилмоқда. 

Ҳозир гувоҳи бўлаётганимиз - глобал исиш темплари сақланиб қолса, олимларнинг прогнозлари ҳақиқатга айланиши ҳеч гап эмас. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, шундай бўлган тақдирда, Европа жанубидаги ўрмонлар шимол ва тоғлар томон сурилади, уларнинг ўрнига эса буталар пайдо бўлади. Аср охирига бориб, минтақадаги ўртача ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 1,5 даражадан ортиқ кўтарилмаса, минтақанинг экотизими сақланиб қолади. 

Олимларнинг таъкидлашича, АҚШнинг жануби-ғарбида ҳам худди шундай жараёнлар кузатилмоқда. 

2016 йилнинг бошида Қўшма Штатларнинг ғарбидаги ўрмон ёнғинлари рекорд даражани қайд этди. 2015 йилда 40,5 минг квадрат километр ҳудудда ёнғин содир бўлди, бу АҚШнинг энг янги тарихидаги рекорд натижадир.
 

Мавзуга оид