Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобиль ўғрилари жабрдийдадан узатмалар қутиси бўйича изоҳларни талаб қилишди
АҚШда 17 ёшли қизни автомобилни ўғирлаганлик учун икки йилга озодликдан маҳрум қилишди. У жиноятни содир этиш вақтида жабрланувчидан узатмалар қутисини орқага қандай ўтказишни сўраган, деб ёзмоқда Seattle Pi.
Маҳкама ҳужжатларида айтилишича, ҳодиса Сиэтл шаҳрида август ойи бошларида рўй берган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, икки киши ярим тунда унинг машинасига яқинлашиб, пистолет билан дўқ-пўписа қилган ва барча нақд пулларини ҳамда машина калитини беришни талаб қилган.
Шундан сўнг автомобилга ўтирган ўғрилар ярим дақиқа ўтар-ўтмас, машинадан чиқишган ва жабрдийдадан автомобилни қандай қилиб орқага юргизиш мумкинлиги ҳақида сўрашган. Улар буни билишгач, машинани олиб қочишган. Полиция маҳкамаси автомобилни қўшни тумандан топган.
Қўлга олиш чоғида автомобилда фақат ўғрининг қиз шериги бўлган. Кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари ўғриликка алоқадор 15 ёшли ўсмирни ҳам топишган. Ҳозирча унинг иши кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025