Жаҳон | 07:53 / 01.11.2016
12397
1 дақиқада ўқилади

ИҲТ раҳбари Миср президентига ҳазил қилгач, истеъфо берди

Фото: Спутник

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти раҳбари Ияд Маданий Миср давлат раҳбари Абдул Фаттоҳ Ас-Сисий ҳақида омма олдида ҳазил қилгач, истеъфога чиқишга қарор қилди. Reuters агентлиги хабарига кўра, у икки кун муқаддам Ас-Сисийга тегишли ҳазил қилган эди. 

Истеъфо ҳақидаги расмий баёнотда Маданий соғлиғи туфайли вазифасини тарк этаётгани ҳақида сўз юритилган. У 2012 йилдан ушбу лавозимни эгаллаб келаётган эди. 

ИҲТнинг собиқ раҳбари Тунис президенти билан суҳбатда музлатгичида «сувдан бошқа яна нимадир» борлигига умид билдирган. Бу иборани Ас-Сисийнинг сўзларига кесатиқ сифатида қабул қилишган. Ас-Сиси октябрь ойида, ўн йилдан бери унинг музлатгичида сувдан бошқа ҳеч нарса йўқлигини иддао қилган эди. 

Натижада Миср ТИВ раҳбари Маданийнинг сўзларини танқид қилди. Шунингдек, Миср ташкилот котибиятига нисбатан ўз қарашини ўзгартириши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 
 

Мавзуга оид