Жаҳон | 17:18 / 01.11.2016
6921
2 дақиқада ўқилади

Йилдирим: ўлим жазосини исёнчиларга нисбатан қўллаб бўлмайди

Фото: EPA

Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг баёнот беришича, давлат тўнтаришига оид жиноий ишда ўлим жазосини қўллаб бўлмайди. Чунки, қонун қабул қилингандан кейин кучга эга бўлади. 

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 15 июлдаги ҳарбий давлат тўнтаришига алоқадор кишилар учун ўлим жазосини қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолашга тайёрлигини билдирган эди 

"Ўлим жазосини қўллаш – бу конституция ва консессус масаласи. Агар барча партиялар бунга келишса, мазкур жазони жамоатчилик фикридан келиб чиққан ҳолда, чекланган тарзда қўллаш мумкин бўлар. Бу масала 15 июлдаги давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, кун тартибига чиқди. Одамлар, жиноятчиларнинг жазосиз қолишини истамаяпти. Ва биз ҳам бунга кўзимизни юма олмаймиз. Бироқ, бир нарсани билиб қўйиш керак, қонун ўтган вақтга таъсир қилмайди, яъни ўлим жазоси унинг амалга киритилишидан аввал содир этилган жиноятлар учун жазо сифатида тайинланиши мумкин эмас", — деган Йилдирим. 

Мавзуга оид