Иқтисодиёт | 12:23 / 02.11.2016
28166
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда янги хусусий банк фаолият бошламоқда
Ўзбекистон Марказий банки 22 октябрь куни «Мадад Инвест Банк» хусусий акционерлик тижорат банкига банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тақдим этган. Бу ҳақда МБ сайтида хабар қилинди.
Эндиликда Ўзбекистондаги банклар сони 27тага етди. Уларнинг 3таси давлат, 11таси акционерлик тижорат, 8таси хусусий ва 5таси хориж капитали иштирокидаги молия муассасалари ҳисобланади.