Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиядаги гигант ҳайвонларининг қирилиб кетиш сабаблари аниқланди
Одамлар Австралиянинг қурғоқчил минтақаларида олимлар айтган вақтдан 10 минг йил илгари ўрнашишган ва баъзи йирик ҳайвонларнинг йўқ бўлишига сабабчи бўлишган. Бир гуруҳ австралиялик археологлар томонидан олинган янги маълумотлар шунга ишора қилмоқда. Мазкур тадқиқот натижалари Nature журналида тақдим этилган.
Австралия минтақаси тахминан 50 минг йил илгари Жануби-Шарқий Осиёдан қайиқларда Папуа орқали Янги Гвинеяга келаётган одамлар томонидан фатҳ қилинган. Бундан аввал илк аборигенлар 10 минг йилча соҳилбўйи ҳудудларида яшаб, чўл жойларни четлаб ўтганлиги таъкидланарди. Бироқ Warratyi Rock Shelter деб номланган қадимий ҳудудда олиб борилган қазилма ишлари бу ерда 49 минг йил илгари ҳам одамлар яшаганидан далолат бермоқда.
Тадқиқот аборигенлар турмуш тарзи ҳақида баъзи тафсилотларга эга бўлиш имконини берди. Олимларнинг сўзларига кўра, Warratyi'ни фатҳ қилган кишилар кеч маданиятга тегишли технологик мосламалардан фойдаланишган - топилмалар бу тахминни тасдиқлайди.
Мавзуга оид
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
01:16 / 24.04.2025