Жаҳон | 00:28 / 03.11.2016
9604
1 дақиқада ўқилади

Олланд Франциянинг энг номашҳур президенти бўлди

Фото: © AFP

Франция президенти Франсуа Олланд мамлакатнинг энг номашҳур президенти бўлди, деб хабар бермоқда Figaro.

Таъкидланишича, унинг ишидан мамлакатнинг 11 фоизгина аҳолиси қониқмоқда, 87 фоизи эса унинг мамлакат етакчиси сифатидаги фаолиятидан умуман норози. 

Франция ОАВ маълумотларига кўра, бу кўрсаткич бундай сўровномалар мавжуд бўлган вақтдаги энг пастидир.

Бу орада Франция аҳолиси орасида бош вазир Манюэл Вальсга ишонч ортиб бормоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу Вальснинг Олланддан узоқлашиши билан боғлиқ.

 

Мавзуга оид