Фан-техника | 16:00 / 04.11.2016
7997
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi смартфон сотиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатди

Фото: Jeff Chiu / AP

Xiaomi компанияси ҳошиясиз Mi Mix смартфони сотуви бошланганидан сўнг 10 сония ичида биринчи партия маҳсулотни сотишга улгурди. Бу ҳақда Android Headlines хабар берди.

Бу Хитой ишлаб чиқарувчиси учун рекорд натижа ҳисобланади.

Хитойда Mi Mix сотуви 4 ноябрь куни, маҳаллий вақт билан 10:00да бошланди. Орадан ўн сония ўтиб, барча смартфонлар сотиб бўлинди. Қолган харидорларга эса СМС орқали қурилма тугагани тўғрисида маълум қилинди. Xiaomi компаниясининг Mi Note 2 қурилмаси 50 сония ичида сотиб тугатилган эди.

Mi Mix октябрь сўнгида тақдим этилганди. У 2040 x 1080 пикселли 6,4-дюймга эга дисплейга эга бўлиб, четлари ҳошиясиз тарзда ишланган. Дисплей олд панелнинг 90 фоиз қисмини эгаллаган. Қурилма, шунингдек, 2,35 гигагерцли, тўрт ядроли  Snapdragon 821 процессори билан таъминланган. Смартфон корпуси керамикадан ишланган.

Мавзуга оид