Ассанж: Клинтон Ливиянинг барбод бўлишида асосий шахс эди
АҚШ президентлиги учун демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтоннинг ёзишмалари, унинг Ливия парчаланишида асосий ўрин тутганидан гувоҳлик беради. Бу ҳақда, WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж RT телеканали эфирида сўз юритган.
4 ноябрь куни WikiLeaks сайти Клинтон сайловолди кампанияси раҳбари Жон Подеста мактубларининг 29-қисмини эълон қилди. Унда 50 мингга яқин мактубнинг 47 мингдан ортиғи кенг жамоатчилик эътборига ҳавола этилган.
"Ливиядаги уруш ҳаммасидан ҳам Ҳиллари Клинтоннинг уруши эди", — деган Жулиан Ассанж ва АҚШ президенти Барак Обама бошида Ливиядаги ҳарбий ҳаракатларга қарши бўлганини қўшимча қилган.
Ассанж 2011 йил охирларига оид ҳужжатлар тўпламини "Ливия. Воқеалар даврийлиги" ("Libya Tick Tock") деб номлаган.
"Ҳужжат Ливия давлатчилигининг парчаланиш жараёнида рўй берган ҳодисалар даврини намойиш этади. Унинг марказида эса Ҳиллари Клинтон турган эди", — деб таъкидлаган Ассанж.
Унинг сўзларига кўра, Клинтон Ливия етакчиси Муаммар Қоззофийнинг ағдарилиши ва ушбу мамлакатдаги давлат тўнтаришини президентлик пойгасининг кириш қисмидек баҳолаган эди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024