Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Марк Цукербергга нисбатан тергов бошланди
Германиянинг Мюнхен шаҳри прокуратураси Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг ҳамда компаниянинг бир қатор топ-менежерлари – бошқарувчи директор Шерил Сэндберг, Европадаги сиёсат масалалари бўйича вице-президент Ричард Аллан ва унинг берлинлик ҳамкасби Ева-Мария Киршзиперга нисбатан тергов бошлади. Бу ҳақда 4 ноябрда Spiegel Online хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, улар миллатлараро адоватни авж олдиришга шерикликда айбланмоқдалар. Вюрцбурглик адвокат Чань-йо Цзюнь берган даъво аризасида ижтимоий тармоқ раҳбарияти қотилликлар, зўравонликни қўллашга таҳдидлар, холокостнинг инкор қилиниши ва бошқа қоидабузарликларга қарши чақириқларнинг тарқалишига қарши курашмаётгани айтилган.
Даъво аризасида компания қонунга хилоф контент ҳақида била туриб уни ўчириб ташламаган бир қатор ҳолатлар қайд қилиб ўтилган.
Нашрнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқ Германияда шубҳали постларни тарқатишга муносабат билдирмаслиги учун бир неча маротаба танқид қилинган. Цукерберг февралда хейтерлар (тажовузкор одамлар) муаммосини ҳал қилишга ваъда берганди.
"Бу жуда муҳим масала. Хейтерлар – бу даҳшат, уларга Facebook’да жой йўқ. Германияда биз бу муаммони унча яхши уддалай олмадик. Бироқ ваъда бераман, биз уни албатта ҳал қиламиз", деб айтганди Цукерберг.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025