Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқдаги портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
Ироқнинг Киркук вилоятидаги портлаш оқибатида 12 киши, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, полицияга тегишли бўлган транспорт воситаси портлаган. Маълум қилинишича, маҳаллий аҳоли орасидан бир гуруҳи транспорт воситасида ИШИД назорати остидаги Хавижа шаҳрини тарқ этмоқчи бўлган. Қурбонлар орасида, аёллар, болалар ва полиция ходимлари бор.
Ҳозирча воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Тахминлардан бирига кўра, портлаш транспорт воситаси жангарилар қолдирган минани босиб олиши оқибатида юз берган бўлиши мумкин. Яна бир тахминга кўра, йўловчи аёллардан бирининг юки орасида портловчи қурилма бўлган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди
15:26 / 25.04.2025