Жаҳон | 19:10 / 05.11.2016
5646
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Туркиянинг курдпараст партияси ҳамраислари қамоққа олинди

Фото: Getty Images

Туркия суди Халқлар демократияси партияси депутатлари, шу жумладан партия ҳамраиси Салоҳиддин Демиртош ва Фиген Юксекдагни ҳибсда сақлаш хусусида қарор қилди, деб хабар қилмоқда NTV телеканали.

Партиянинг 4 ноябрга ўтар кечаси ушланган 12 нафар аъзосидан 9 нафари ҳибсда сақланмоқда. Демиртош Эдирне вилояти, Юксекдаг Кожаэли вилоятидаги қамоқхоналарга келтирилган. Улар маҳкама жараёнлари якунигача ёки уларга нисбатан янги қарорлар қабул қилингунича ҳибсхонада сақланади. 

Депутатлар прокуратурага чақирилганларига қарамай, келмаганликлари учун ушлангани хабар қилинмоқда. Туркия ҳукумати ХДПни терроризмга кўмак бериш ва тақиқланган Курдистон ишчи партияси билан алоқаларда айбламоқда. Демиртошга нисбатан ҳалқни исёнга чорлаш айби ҳам илгари сурилаяпти. 

 

Мавзуга оид