Жаҳон | 08:44 / 05.11.2016
7022
2 дақиқада ўқилади

WikiLeaks информатори яна ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди

Фото: © AP

АҚШда қамоқ жазосини ўтаётган WikiLeaks ташкилоти информатори, собиқ ҳарбий Брэдли Мэннинг бир неча ой ичида иккинчи марта ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда унинг адвокати Чейз Стрэнжио 4 ноябрда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.  

АҚШдаги энг нуфузли ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотлардан бири – Америка фуқаролик эркинликлари ҳимояси иттифоқининг ходими бўлган адвокатнинг айтишича, Мэннинг бир кишилик камерага қайтарилгандан кейин 4 октябрда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Адвокат воқеа тафсилотларига берилмади ва Мэннинг ҳали ҳам турмада эканлигини айтди. Мэннинг биринчи марта июлда, унга тиббий ёрдам кўрсатиш рад этилгандан кейин ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Мэннинг адвокати АҚШ маъмуриятини оғир депрессиядан азият чекаётган Мэннингга етарлича эътибор қаратишни рад этаётгани учун кескин танқид қилди. Адвокатнинг айтишича, Мэннингни омон қолишга уриниши учун жазолагандилар, энди эса ўлишга уриниши учун жазоламоқдалар.

Қуруқликдаги қўшинлар биринчи тоифадаги аскари унвонига эга бўлган Мэннинг 2010 йилда Кувайтдаги АҚШ ҳарбий базасида ҳибсга олинган ва 2013 йилда жосуслик ва давлат мулкини ўғирлаш айби билан 35 йиллик қамоқ жазосига тортилган. У WikiLeaks’га 700 мингдан кўпроқ ҳарбий ва дипломатик ҳужжатларни ҳамда АҚШнинг Ироқда 2009-2010 йиллардаги ҳарбий операциясига тааллуқли видеофайлларни топширган.

 

Мавзуга оид