Жаҳон | 14:10 / 06.11.2016
9798
1 дақиқада ўқилади

Башар Асад Сурия президентлигидан кетмоқчи эмаслигини яна бир бор таъкидлади

Фото: © AFP

Сурия президенти Башар Асад мамлакатда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни ўз бурчи деб билади ва ўз лавозимидан кетишни режалаштирмаган.

"Бир томондан қараганда менга кетиш ва ҳаётдан завқ олиб яшаш маъқулроқ. Ахир инқироз шароитида мамлакатни бошқариш осон эмас, бу фақат масъулият юклайди. Аммо менинг президент сифатидаги вазифам бор. Ҳозир вазият издан чиққан, бу уруш, бош қўмондон сифатида армия тепасида туришим, халқни ҳимоя қилишим керак. Ҳозир кетишнинг вақти эмас", — деган у Sunday Times нашрига берган интервьюсида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид