Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Россия ҳукуматлари авиақатновлар муаммосини муҳокама қилади
Тожикистон авиация бошқармаси вакиллари Россиянинг соҳа мулозимлари билан Подмосковьедаги “Жуковский” аэропортидан рейсларни амалга оширишга оид муаммоларни муҳокама этмоқда. Бу ҳақда Россия транспорт вазирлигига таянган ҳолда РИА “Новости” агентлиги хабар қилмоқда.
Вазирликда маълум қилишларича, учрашув натижаси куннинг иккинчи ярмида маълум бўлади. «Ҳозирча, Россия томонининг талаби ўзгаргани йўқ», — деган вазирлик вакили.
Тожикистон транспорт вазирлиги делегацияси 4 ноябрь куни Москвага йўл олган эди. Вазирлик раҳбари Шерали Ганжалзода, унинг мамлакати ўз авиабозорини ҳимоя қилиш ниятида эканини ва парвозларнинг тенг тақсимланиши қоидасига риоя қилишни мақсад қилаётганини билдирган эди.
Ундан бир кун аввал, 3 ноябрда «Коммерсантъ» нашри тарқатган хабарга кўра, Россия Тожикистон билан авиаалоқаларни бекор қилиш билан таҳдид солаётгани ҳақида ёзганди. Агар расмий Душанбе “Жуковский” аэропортидан парвозларни амалга оширишга рухсат бермаса, Москва шундай чорага қўл уриши таъкидланганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025