Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистоннинг АҚШ билан муносабатлари АҚШдаги сайловлардан кейин ўзгармайди
Қозоғистоннинг АҚШдаги президентлик сайловларидан кейин АҚШ билан муносабатлари жиддий ўзгаришларга учрамайди, деб айтди Қозоғистон парламенти қуйи палатасининг (мажилис) халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси Мавлен Ашимбаев.
"АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар характери АҚШ ва Россия ўртасидагидан бошқача эканлигини ҳисобга олган ҳолда, биз АҚШдаги президентлик сайловлари натижасида ташқи сиёсатларимизда қандайдир жиддий ўзгаришлар юз беришини кутмаяпмиз", деб айтди Ашимбаев РИА “Новости” ахборот агентлигига берган интервьюсида.
Ашимбаевнинг таъкидлашича, ўзаро муносабатларда "у ёки бу йўналишлар бўйича муайян фаоллашиш юз беради". "Эҳтимол, сайловларда Клинтон ёки Трамп ютишига қараб АҚШ сиёсатида қандайдир устуворликлар ўзгариши мумкин, шунинг учун ташқи сиёсатда муайян ўзгаришлар юз беради. Бироқ Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар умуман бугунги кундагидек қолади. Ўзаро муносабатларимизда қандайдир жиддий трансформациялар юз беради, деб ўйламайман", деб айтди Ашимбаев.
Унинг фикрича, Қозоғистон АҚШ билан авваламбор иқтисодий йўналишлар бўйича ҳамкорликни давом эттиради.
Қозоғистон парламенти сенати раиси ўринбосари Сергей Громов ҳам АҚШдаги сайловлар натижалари Қозоғистон билан ҳамкорликка таъсир қилмаслигига ишончи комиллигини айтди. "Президентимиз ва мамлакатимиз сиёсати турфа йўналишли ҳамкорликка қаратилган. Бу йўналишлардан бири АҚШ билан юқори технологиялар ва бошқа жабҳалар бўйича ҳамкорлик қилишдир. Биз президент ким бўлишидан қатъий назар, ҳамкорлик қилишда давом этамиз", деб айтди Громов.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025