Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги энг машҳур мушук ҳайкали ўғирлаб кетилди
Очилганига эндигина бир ой бўлган, Туркиядаги энг машҳур мушук ҳисобланган Томбили ҳайкали номаълум кимсалар томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақида Истанбулдаги Қадикўй округи муниципалитети хабар берди.
"Томбили ўғирланди", - дея хабар берилди маҳаллий ҳукуматнинг Twitter'ида. Мушукнинг Facebook'даги саҳифасида ҳайкал ўрнатилган жой суратини кўриш мумкин, ундан фақат ёзув тахтасигина қолган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида машҳур бўлиб кетган Томбили мушуги август ойида ҳаётдан кўз юмган. Бу жониворнинг йўлкадаги тўсиққа суяниб тушган сурати уни кўпчиликка танитган. Истанбул ва Туркиянинг бошқа шаҳарлари аҳолиси уни ёқтириб қолганди, мушукнинг Facebook'даги саҳифасида эса деярли 32 миллион фолловери бор.

Ўғирланган ҳайкал муаллифи - ҳайкалтарош Севал Шахин. У мушук ҳайкалини бронзадан бепул ясаб берган. Томбили ҳайкали октябрь ойида у яшаган Қадикўй округида (Истанбул) очилган эди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025