Спорт | 14:21 / 09.11.2016
4503
1 дақиқада ўқилади

Франк де Бур Туркиядан таклиф олди

Фото: eurosport.ru

"Интер"нинг собиқ бош мураббийи Франк де Бур "Галатасарой"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда. 

"Галатасарой" жамоаси раҳбарияти клубнинг ҳозирги устози Ян Олде Рикеринк ишидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва уни ишдан бўшатишлари мумкин. Унинг ўрнини эса Франк де Бур эгаллаши кутилмоқда. "Галатасарой" айни вақтда турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Интер" ўтган ҳафтада қониқарсиз натижалар сабабли Франк де Бурни истеъфога чиқарганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид