Жамият | 16:04 / 10.11.2016
47906
1 дақиқада ўқилади
Абдулла Орипов Тошкентдаги «Чиғатой» қабристонига дафн этилди
Бугун 10 ноябрь куни Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов ватанида ерга қўйилди. Шоирнинг Дўрмондаги хонадонида жаноза ўқилган ва марҳум Тошкент шаҳридаги «Чиғатой» қабристонига дафн қилинган.
Шоирни сўнгги манзилга кузатиш учун қариндошлари, дўстлари, шоирлар, ёзувчилар, маданият ва санъат олами вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг ходимлари жам бўлишди.
Абдулла Орипов давомли хасталикдан сўнг 5 ноябрь куни АҚШнинг Хьюстон шаҳрида вафот этган эди.
Марҳумнинг жасади 9 ноябрь куни Тошкентга олиб келинган.
Мавзуга оид
16:31 / 12.10.2022
Эксклюзив интервю: Ўзбекистон мадҳияси муаллифининг қизи Америкада 72та мактабни бошқаряпти
13:53 / 22.04.2022
Президент Абдулла Орипов ҳақида фильм ишлаш топшириғини берди
13:42 / 11.10.2021
АҚШда Абдулла Орипов музейи очилиши режалаштирилмоқда
11:24 / 27.03.2021