Жаҳон | 16:50 / 10.11.2016
5802
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Туркия ўз чегараларидан ташқарида ҳам таъсирга эга

© AP Photo

Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Туркия ҳеч қайси давлатнинг ҳудудига даъво қилмайди, лекин унинг таъсири географик чегараларидан ташқарига ҳам ёйилган.

"Биз ўз қобиғимизга ўралиб олган ёпиқ давлат эмасмиз. Географик чегаралар — бошқа, маънавий чегаралар — бутунлай бошқа. Сурия, Ироқ, Болқон, Кавказ ва Қримда биродарларимиз яшайди. Улар чегараларимиздан ташқарида, лекин улар қалбимизда ҳам. Биз бошқа давлатларнинг ҳудудларига даъво қилмаймиз, лекин бу ерлардаги воқеаларга Туркия бефарқ бўлмайди", – деган Эрдўған Туркия Республикасининг биринчи президенти Мустафо Камол Отатуркнинг вафоти куни ташкил қилинган маросим вақтида.

Унинг айтишича, Отатурк ҳам ўз вақтида чиқишларида бир неча марта шундай фикрни билдирганди.

Мавзуга оид