Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эгилувчан Samsung смартфони дизайни ҳақида маълумотлар пайдо бўлди
Интернет тармоғида Samsung компаниясининг эгилувчан экранли смартфони кўринишига ойдинлик киритувчи суратлар кенг тарқалди. Телефон Samsung Galaxy X ёки Project Valley номлари билан рўйхатга олинган, деб ёзмоқда International Business Times.
Ҳужжатларга кўра, телефоннинг ошиқ-мошиғи корпуснинг марказидан ўтади. Унинг тузилиши эса Microsoft Surface Book ноутбугини ёдга солади. Патентда ёзилишича, Galaxy X телефонига ёрдамчи экран ҳам ўрнатилади. У телефон йиғилган вақтда фаол ҳолатда бўлади.
Йиғилувчи дисплей сабаб, телефон экрани олдпанелнинг катта қисмини эгаллайди. Унинг диагонали 5,1 ёки 5,7 дюймни ташкил этади. Экран тасвири 4К ўлчамда акс этади, аммо томонларнинг ўзаро нисбати ностандарт бўлади. Смартфон Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 3 гигабайт оператив хотира ва MicroSD хотира картаси учун жойга эга бўлиши тахмин қилинаяпти.
Galaxy X телефонининг тақдимоти 2016 йил охирида бўлиши белгиланган эди. Бироқ, Galaxy Note 7 телефонлари билан боғлиқ омадсизликдан сўнг, эгилувчан смартфонни 2017 йилда намойиш этишга қарор қилинди.
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
21:15 / 03.03.2025