Фан-техника | 13:53 / 11.11.2016
4600
3 дақиқада ўқилади

LG Electronics компанияси CES Innovation Awards’нинг 21 йўналишида ғолиб бўлди

Фото: LG

LG компанияси ўзининг LGSIGNATURE OLED-телевизори учун бешинчи марта ва “Энг Яхши Инновациялар” йўналишида иккинчи марта кетма-кет CES Innovation Award’нинг мукофотига лойиқ кўрилди. 

LG Electronics (LG) технология ва дизайн соҳасидаги иннова-циялари учун Истеъмолчи технологиялар ассоциацияси (ConsumerTechnologyAssociation (CTA™) томонидан эътироф этилди. У CES 2017 Innovation Awards’нинг 21 мукофотини қўлга киритишга муваффақ бўлди – LGSIGNATURE, OLED-телевизор, шунингдек LG V20 юқори самарали мультимедиа смартфони каби ультра-премиум маҳсулотлари учун олинган мукофотлар шулар жумласидандир. LG’нинг OLED телеви-зорлари бешинчи йил кетма-кет CES Innovation Award мукофотига муносиб кўрилмоқда. 

Бундан ташқари, CES 2017 дунёдаги энг йирик технологиялар кўргазмасининг 50 йиллигини нишонламоқда. LG 11та юқори рақобат кузатилган йўналишларда эътирофга сазовор бўлди – маиший технология, аудио ва видео маҳсулотлар, симсиз телефонлар ва аксессуарлар, видео дисплейлар, Smart Home маҳсулотлари, дунёни яхшиловчи технологиялар, эко-дизайн/чидамли технологиялар, портатив медиа-плеерлар ва компьютер периферияси. Мукофотга сазовор бўлган маҳсулотлар 2017 йилнинг 5-7 январида Лас-Вегасдаги CES 2017 кўргазмасида намойиш этилади. 

CES 2017 InnovationAward мукофотларини қўлга киритишда LGSIGNATURE бренди ўзининг телевизорлари, кир ювиш машиналари ва идиш-товоқ ювувчи технологияси билан етакчилик қилди. LGSIGNATURE маҳсулотлари LG’нинг энг илғор технологиялари ва дунё аҳли талабига жавоб берувчи дизайнни ўзида уйғунлаштирган. 

CES Innovation Awards мукофоти ғолиблари ҳар йили CTA ва Америка саноат дизайнерлари жамиятининг қўллаб-қувватлаши остида ҳу саноат дизайнерлари, муҳандислар ва журналистлар гуруҳи томонидан танланади. Улар маҳсулотларни истеъмолчи учун аҳамиятга эга бир қатор жиҳатларига (эстетика, инновацион дизайн, сифат ва турмуш сифатига қўшган ҳиссаси) кўра баҳолашади. 

LG’нинг Innovation Award мукофотлари эгаларининг тўлиқ рўйхати компания томонидан 2017 йилнинг 4 январида CES матбуот конференциясида Лас-Вегасдаги MandalayBayResort’да эълон қилинади.

LGElectronics компанияси ҳақида:

LG Electronics, Inc (KSE: 066570.KS) электроника, мобил алоқа ва маиший техника бозоридаги инновацион технологиялар ишлаб чиқарувчиси ва етакчиси ҳисобланади. Компаниянинг бутун дунё бўйлаб 125 идорасида 77 минг киши фаолият юритади. 2015 йилги умумий сотувлар ҳажми – 48,8 миллиард АҚШ доллари. LG тўрт бўлимга эга: HomeAppliance&AirSolutions, MobileCommunications, HomeEntertainment ва VehicleComponents. Компания ҳақида қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги сайтга ташриф бую-ринг: http://www.lg.com

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид