Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар электрон сигареталарнинг зиён эканлигини исботлашди
Фото: © AP
Саҳро тадқиқотлари институтининг (DRI) америкалик олимлари электрон сигареталар суюқликларининг саратонга олиб келиши мумкинлигини аниқлашди. Мазкур мавзудаги тадқиқот Environmental Science & Technology журналида чоп этилди.
Андрей Хлюстов ўз ҳамкасблари билан биргаликда электрон сигареталар буғидаги альдегидлар концентрациясини ўлчади. Тадқиқотда уч турдаги вейп ва уларга мўлжалланган беш хил суюқлик туридан фойдаланилди. Буғланиш автоматик созлаш ёрдамида тўрт сонияли танаффуслар билан рўй беради.
"Ҳар бир танаффусда вейпер суюқликларининг ҳар бири жуда катта миқдордаги альдегидларни қабул қилади, уларнинг асосий қисми ароматизаторлар компонентларининг иссиқлик ажратишидан ишлаб чиқилади", - деди Хлюстов. Барча тажрибаларда альдегидлар миқдори АҚШ давлат саноат гигиеначилари ассоциацияси томонидан белгиланган чегарадан ўтиб кетган.
Тадқиқот муаллифлари альдегидлар миқдори суюқликдаги ароматизаторлар миқдорига пропорционал равишда ошишини таъкидлашди.
Мавзуга оид
13:18 / 12.05.2025
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди
18:43 / 08.05.2025
Олимлар Ерда кислород қачон йўқ бўлиб кетишини аниқлади
13:00 / 30.04.2025
Сенат Ўзбекистонда электрон сигареталарни тақиқлаш ҳақидаги қонунни маъқуллади
21:26 / 08.04.2025