Жамият | 11:01 / 13.11.2016
89475
2 дақиқада ўқилади

Видео: Айтчи қизча, сен бугун овқатландингми?

“Facebook” ижтимоий тармоғида ёш қизча ҳақида жойлаштирилган видеоролик барчани ларзага солди. Унда ҳали балоғатга етмаган қизча ва видеоролик муаллифи ўртасида кечган савол-жавоб ўз аксини топган.

- Исминг нима?
- Билмайман.
- Даданг қани?
- Ҳалок бўлди. (Йиғламсираб)
- Қаерда?.
- Ҳалабда. (Йиғлаб юборади).
- Бугун нимадир тамадди қилдингми?
- ... (Аламдан ер чизиш)

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу видеороликка нисбатан қизғин фикрларини билдириб ўтишган. 

Юқоридаги гаплар журналист сифатида ёзиш керак бўлган жумлалар кетма-кетлиги эди...

Энди оддий бир инсон сифатида бироз фикр юритсак, кучимиз, қурбимиз, ақлимиз етгунича...

Мен ҳам инсонман, деган киши бор-ки, ён-атрофида бўлаётган бу каби хунрезликлардан, ваҳшийликлардан дили вайрон бўлади, юраги қон йиғлайди... Чунки у инсон, инсониятнинг бир бўлаги. Ана шу инсоният эса бугун номаълум қора бўшлиққа кириб боряпти...

Ваҳимали гаплар, шундайми? Йўқ, ундай эмас, бироз фикр юритишга ундовчи гаплар, холос.

Биз у қизчага ёрдам бера олмаймиз, биз у қизчанинг шу кунга тушишига сабабчи бўлган кунларни ҳам енгиллаштира олмаймиз. Хўш, унда қўлимиздан нима келади?

Кўп нарса...

Бу кўзлардаги кулгига қараб шукрни; бу кўзлардаги уятга қараб ҳаёни; бу кўзлардаги ёшларга қараб раҳмни, қизчанинг сабрига қараб тадаббурни; бошига тушган кунига қараб истиғфорни; умуман, унга қараб инсонийликни ўрганиш...

Бу ҳодиса инсонни яна бир бор ношукрликдан йироқ бўлишга чорлайди, балки...

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади

Мавзуга оид