Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда пингвинлар учун ерости йўлаги қурилди
Янги Зеландиянинг Оамару шаҳрида пингвинлар учун ерости йўлаги қурилди. Бу ҳақда Seeker нашри хабар бермоқда.
Ҳар тонг кичик пингвинлар океан қирғоқларига йўл олишади ва кунни ўша ерда ўтказишади. Кеч тушгач эса, ўз инларига қайтишади.
Ерости йўлаги жониворлар қайтаётган пайт уларнинг автомобиль ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлишлари хавфини камайтиради. Бундан ташқари, йўлак уларни безовта қилувчи сайёҳлардан қутилишга ёрдам беради.
Маълумот учун, кичик пингвинлар Янги Зеландия ва Австралияда яшашади. Уларнинг бўйи 30-40 сантиметрни ташкил этади.
Мавзуга оид
21:12 / 10.04.2025
ЖАРда пингвин сабаб вертолёт фалокатга учради
21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
11:14 / 31.01.2025
Янги Зеландиядаги Таранаки тоғи юридик шахс деб тан олинди
22:08 / 19.12.2024