Спорт | 20:25 / 15.11.2016
22448
1 дақиқада ўқилади

Сурия Эронни тўхтатди ва Ўзбекистонга ёрдам берди

Фото: ОФК

2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралашнинг 3-босқичи, А гуруҳида Ўзбекистон терма жамоасига гуруҳдош бўлган Сурия ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги 5-тур учрашуви ўтказилди.

Кучли ёмғир остида кечган ва "лой жанги"га айланган ушбу ўйинда Хитой ва Қатар учрашувидаги каби 0:0 ҳисоби қайд этилди. 

Бу эса бугун Жанубий Корея майдонида мағлубиятга учраган Ўзбекистон учун имконият тақдим этди.

Эндиликда Эрон бошқа рақибларидан илгарилаб кета олмади ва 11 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда жойлашган. Иккинчи ўринда Жанубий Корея (10), учинчи ўринда Ўзбекистон (9) жойлашган. Тўртинчи ўриндаги Сурия ҳисобидаги очколар сони 5тага етди.

ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси
Сурия - Эрон — 0:0

Мавзуга оид