Жаҳон | 18:05 / 15.11.2016
5452
1 дақиқада ўқилади

Ўрта ер денгизида 2016 йил 4,2 мингдан зиёд қочқин чўкиб кетган

Фото: AP

2016 йил Ўрта ер денгизи орқали Европа соҳилларига боришни мақсад қилган 2,7 мингдан зиёд муҳожир ва қочқин чўкиб ҳалок бўлган. Бу ҳақда Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) хабар бермоқда.

МХТ маълумотига кўра, 2016 йилнинг бошида бери Ўрта ер денгизи орқали Европага боришни истаган 4217 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Йил бошидан бери Европа соҳилларига 341,055 қочқин ва муҳожир етиб келган.

МХТ аввалроқ йил бошидан то 25 октябрга қадар Европа соҳилларига денгиз йўли орқали 328 мингдан зиёд киши етиб келгани ҳақида маълум қилган эди. 

Мавзуга оид