Жамият | 17:46 / 17.11.2016
7668
1 дақиқада ўқилади

АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 530 нафарга етди

АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 530 нафарга етди. Бу ҳақда 2016 йил бўйича жаҳондаги хорижий талабалар ҳақидаги “Очиқ эшиклар” (Open Doors) йиллик ҳисоботининг маълумотида келтирилган. 

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, Қўшма Штатларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 7,9 фоизга ошган.

Қўшма Штатлардаги ўзбекистонлик талабалар энг биринчи ўринда бакалавр даражаси бўйича таҳсил олишади. 2015-2016 йилларда улардан 35 фоизи магистратура, 50 фоизи бакалавр йўналишига, 10 фоизи қўшимча амалий тайёрловларга ва 5 фоизи ҳеч қандай даражага эга бўлмаган курсларга қабул қилинган.

Мавзуга оид