Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон терроризм хавфи пастлиги бўйича МДҲда учинчи ўринда
Лондон иқтисодиёт ва тинчлик институти 16 ноябрь куни Global Terrorism Index (GTI) номи билан терроризм билан боғлиқ глобал жараёнлар ва кўрсаткичлар таҳлилини эълон қилди.
Таҳлилда дунё мамлакатларида террорчи ташкилотлар фаоллиги бўйича рейтинг тузилган бўлиб, ундан жами 163 мамлакат ўрин олган. Тадқиқот сайёра аҳолисининг 99,7 фоизини қамраб олган. Таҳлил жараёнида терактлар сони, ўлим миқдори, қурбонлар сони ва моддий зиён даражаси инобатга олинган.
Рейтингда Ўзбекистон 117-ўринда кўрсатилган. Ўзбекистонга 10 балли шкалада 0,154 балл берилган. Бу эса мамлакатда терроризм хавфи минимал даражада эканини кўрсатади.

Марказий Осиё давлатлари қаторида терроризм хавфи нисбатан юқори бўлган давлат - Тожикистон. Бу давлат 56-ўринда жойлашган. Тадқиқотда келтирилишича, ўтган йилда бу мамлакатда рўй берган террористик актлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлиб, 10 киши жароҳатланган. Моддий талофатлар миқдори аниқланмаган.
Марказий Осиёдаги терроризм хавфи энг минимал бўлган давлат - Туркманистондир. Бу давлат рейтингда 130-ўринда жойлашган. Қозоғистоннинг бу рейтингдаги ўрни - 94-ўрин, Қирғизистонники - 84. Россия 30-ўринда, Украина 17-ўринда жойлашган. МДҲнинг бошқа мамлакатларида ҳолат эса қуйидагича - Грузия (87), Озарбойжон (106), Арманистон (108), Беларусь (86) Молдова (129).
Текширувда қайд этилишича, 2015 йили дунёда терактлар қурбонлари сони 1 йил олдингига нисбатан 10 фоизга камайиб, 29,4 минг кишини ташкил қилган. Ўз навбатида ривожланган мамлакатларда терактлар қурбонлари сони 650 фоизга ўсиб, 731 нафарга етган. Терроризмдан энг кўп жабр кўрган мамлакатлар - Ироқ (6969 киши), Афғонистон (5312), Нигерия (4940), Покистон (1086) ва Сурия (2761) бўлди. Бу 5 мамлакатларга бутун дунё ҳисоби бўйича теракт қурбонларининг 72 фоизи тўғри келади.
Ушбу рейтингда Франция 29, Хитой 23, Бельгия 88, Австралия 59, Германия 41, Ҳиндистон 8, Эрон 47, Саудия Арабистони 32, АҚШ 36 ўринда қайд этилган.
Туркия 17, Хитой 25, Буюк Британия 27, Эрон 28, АҚШ 30, Украина 51, Белоруссия 53, Саудия Арабистони 55, Франция 56, Италия 62, Қозоғистон 65, Тожикистон 68, Германия 83, Канада 84, Австралия 95-ўринларда кўрсатилган.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди
12:04 / 22.04.2025