Жамият | 18:15 / 18.11.2016
40460
2 дақиқада ўқилади

Барча даврларнинг энг сара 100 сурати тақдим этилди

Американинг Time журнали «100 photos» (100 сурат) лойиҳасини йўлга қўйиб, унинг доирасида тарихдаги энг сара суратлар рўйхатини тузиб чиқди. 

Манбада ёзилишича, журналистлар бу рўйхатни тузишда тарихчилар ва фотомуҳаррирларга мурожаат қилишган. Нуфуз рейтинги муайян бир шаклга тўғри келмайди - суратлар ё ўзига хослиги билан, ёки "бизнинг фикрларимизни илғай олиш" хусусиятига кўра рўйхатга киритилган. 

Илк сурат 1826 йилда олинган бўлиб, у машҳур ва биринчи сурат ҳисобланган "Дераза ортидаги Ле Гра манзараси"дир, унинг муаллифи - Жозеф Ньепс. Рўйхатдаги охирги сурат 2015 йилда олинган. Унда миграция вақтида ҳалок бўлган суриялик болакай Алан Курдий тасвирланган. 

"Алан Курдий", Нилуфар Демир, 2015 йил 

"Оскар селфиси", Брэдли Купер, 2014 йил

"Хонадаги вазият", Пит Сауза, 2011 йил

"Майкл Жордан", Ко Рентмистер, 1984 йил

"Ойдаги киши", Нейл Армстронг, NASA, 1969 йил

"18 ҳафталик ҳомила", Леннарт Нильсон, 1965 йил

"Муҳаммад Али Сонни Листонга қарши", Нейл Лейфер, 1965 йил

"Шоҳона сут томчиси", Ҳарольд Эдгертон, 1957 йил

"Довима филлар билан", Ричард Авидон, 1955 йил

"Нагасаки узра қўзиқоринли булут", Чарльз Леви, 1945 йил

"Қонли шанба", Ҳ.С.Вонг, 1937 йил

"Лох Несс махлуқи", номаълум сураткаш, 1934 йил

"Дераза ортидаги Ле Гра манзараси", Жозеф Ньепс, 1826 йил

Мавзуга оид