Спорт | 10:14 / 18.11.2016
15504
1 дақиқада ўқилади

Месси кечирилмайдиган бўлди

Испания футбол федерациясининг апелляция қўмитаси «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг «Севилья»га қарши учрашувида (2:1) олган сариқ карточкасини бекор қилмайдиган бўлди.

Қўмита учрашув бош ҳаками қарорига қўшилиб Месси ечилиб кетган бутсасини бир ярим дақиқа мобайнида кийишга улгурмаган ва онгли равишда вақтини чўзишга ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олган деб ҳисоблади.

15 кун ичида «Барселона» мазкур қарор бўйича эътирозлари мавжуд бўлса, маъмурий спорт трибуналига мурожаат қилиши мумкин.

Мавзуга оид