Жамият | 01:05 / 18.11.2016
6609
1 дақиқада ўқилади

Мозамбикда бензовоз портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 кишига етди

Фото: © AFP

Мозамбикда бензовоз портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 кишига етди.

Бу ҳақда мамлакат раҳбариятига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Аввалроқ 43 киши ҳалок бўлгани ва 110 киши яралангани маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, портлаш Бейра шаҳридан Малави шаҳрига кетаётган бензовоз йўлда ағдарилиб кетиб, одамлар машинадан бензинни оқизиб юбормоқчи бўлиб унга қараб чопганларида юз берган. 
 

Мавзуга оид