Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливияда қурғоқчилик сабабли фавқулодда вазият тартиби эълон қилинди
Боливия президенти Эво Моралес ғайриодатий кучли қурғоқчилик сабабли мамлакатда фавқулодда вазият тартиби эълон қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурғоқчилик ва сув танқислиги мамлакатнинг 139 та муниципал округидан 131 тасига таъсирини ўтказган.
"Бугун биз бу вазиятни муҳокама қилгани йиғилдик. Мен бу масалага бор эътиборимни қаратиш учун ишчи жадвалимни қайта кўриб чиқдим", деб айтган Моралес ҳукуматнинг фавқулодда мажлисида.
Таъкидланишича, Боливия пойтахти Ла-Пасдаги сув таъминоти махсус жадвал бўйича амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
15:55 / 26.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
18:51 / 17.12.2024
Боливия прокуратураси собиқ президент Эво Моралесни ҳибсга олишга ордер берди
22:37 / 27.10.2024