Европанинг энг нотинч шаҳарлари рейтинги тузилди
Нosteltur сайёҳлик портали версиясига кўра, Европанинг энг нотинч 15 шаҳри рейтинги тузилди. Бу ҳақида «Испания по-русски» сайти маълум қилди.
Экспертларнинг фикрича, Европанинг энг нотинч шаҳри - Киев (Украина). Украинанинг жануби-шарқида рўй бераётган ҳарбий тўқнашувлар туфайли Киев нотинч шаҳарлар рейтингида етакчилик қилган.
Рейтингнинг иккинчи поғонасидан Белград шаҳри ўрин олди. Бунга серб пойтахтидаги коррупция, ўғрилик ва талон-тарожлик сабаб қилиб кўрсатилган.
Европанинг энг нотинч шаҳарлари учлигига Афина шаҳри якун ясайди. Мураккаб иқтисодий вазият ва шу сабаб ошиб бораётган намойишлар сони, бу Афинани хавфли шаҳарлар қаторига қўшди.
Оммавий норозилик намойишлари ва коррупция София шаҳрининг (Болгария пойтахти) тўртинчи ўринда қайд этилишига сабаб бўлди. Бешинчи ўринни қочқинлар оқими туфайли рейтингга киритилган Будапешт шаҳри эгаллади.
Топ-15 шаҳарлар рўйхатига шунингдек Мадрид, Рим, Загреб (Хорватия), Бухарест, Лондон, Париж, Варшава, Белфаст ва Барселона шаҳарлари киритилди. 15-ўринни Милан шаҳри эгаллади.
Август ойида Economist журнали таҳлилчилари ҳам Киевни дунёнинг энг хавфли шаҳарларидан бири деб топганди.
Мавзуга оид
14:23 / 27.09.2024
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
20:30 / 18.09.2024
Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида 6 поғона юқорилади
18:35 / 12.09.2024
2024 йилда дунёда энг кўп сотилган автомобиллар ўнталиги маълум қилинди
23:17 / 08.08.2024