Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook интернет тарқатувчи дрони билан содир бўлган воқеани оммадан яширган
Facebook компанияси лазерлар ёрдамида интернет сигналларини тарқатувчи Aquila дронининг ҳалокатга учраганини ошкор қилмаган. Бунинг ўрнига, Марк Цукерберг дроннинг синов парвоз муваффақиятли ўтгани ҳақида баёнот берган, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.
28 июнда Aquila дронининг синов парвози амалга оширилган, шундан сўнг, компания унинг омадли кечгани ҳақида ёзма баёнот берган эди. Орадан бир ой ўтгач, Facebook тарқатган бошқа хабарга кўра, дрон қўнаётган вақтда «носозликларга дуч келган».
Шундан сўнг, Америка транспорт хавфсизлиги бўйича миллий кенгаши Aquila қулаши бўйича суриштирув ишларини бошлаб юборди. У қулаган вақтда «сезиларли зарарланган», аммо ердаги инсонлар ва биноларга зарар етказмагани аниқланди.
Дроннинг муваффақиятли парвози ҳақида мақола ёзган The Verge нашри журналисти ўз хабарини рад этувчи материалини эълон қилиб, бундан кейин Facebook компаниясига оид хабарларни батафсил ўрганиш бўйича тавсия берган эди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди
14:51 / 07.05.2025