Жаҳон | 08:05 / 23.11.2016
18642
1 дақиқада ўқилади

Қуёш тизимига секин-аста хавфли юлдуз яқинлашмоқда

pixabay.com / PD

Бизнинг Қуёш тизимига сайёрамизга катта талофат келтириши мумкин бўлган хавфли юлдуз яқинлашмоқда. Гап Gliese 710 митти юлдузи ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда ОАВ маълум қилмоқда.

Юлдуз ҳозирда Қуёшдан 45 ёруғлик йилига тенг узоқликда жойлашган (1 ёруғлик йили 9,5 трлн км га тенг). Ҳисоб-китобларга кўра, митти юлдуз Қуёш олдидан 1,4 млн йилдан кейин учиб ўтади. Юлдузнинг йўли кометалар ва астероидлар камари ёнидан ўтади.

Gliese 710 юлдузининг кучли гравитацион майдони само жисмларининг кучли тебранишига сабаб бўлиши мумкин. Улардан кўпи одатдаги орбиталарини ўзгартириб, Ерга қараб йўналиши мумкин. Комета ва астероидлар билан тўқнашув эса сайёрамизга жуда хавфли бўлиши мумкин. 

 

Мавзуга оид