Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда қироллик оиласига тегишли 2400 йиллик мақбара топилди
Турк археологлари Муғла провинциясининг жануби-ғарбида Юнон даврига тегишли қадимий мақбарани топишга муваффақ бўлишди. Маълум бўлишича, у ерда 100дан ортиқ артефакт бўлган. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Милас археология музейи жамоаси бундан аввал ҳам бошқа бир мақбарани топган эди. Манбага кўра, топилган қадимий мақбараларнинг умумий сони 18тага етган.
Археологларнинг таъкидлашича, мақбара 2400 йил аввал бадавлат қироллик оиласи учун бунёд этилган.
Ҳисоботга кўра, қазилма ишлари жараёнида умумий миқдорда 103 артефакт топилган.
Туркия сон-саноқсиз қадимий обидалар макони ҳисобланади, биргина Милас ҳудудининг ўзиданоқ 27 археологик қазилма топилган.

Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025