Фан-техника | 14:14 / 23.11.2016
4342
2 дақиқада ўқилади

Twitter ўз асосчисининг саҳифасини вақтинча ёпиб қўйишига нима сабаб бўлди?

Фото: © Getty Images

Twitter асосчиси ва бош директори Жек Дорси микроблоглар хизматидаги ўз саҳифасига бир муддат кира олмай қолди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal газетаси.

Таъкидланишича, унинг шахсий аккаунтига ярим соатлар кира олмаган. Саҳифаси қайта тикланганидан кейин Дорси аккаунтида атиги 200 киши обуна бўлганини кўриш мумкин эди. Бироқ, бир муддатдан сўнг, обуначилар сони аввалги 3,8 млн кишига етган. Дорсининг ўзи, бу ҳодисадан кейин Twitter саҳифасида ёзишича, «ички хато» туфайли шундай нохушлик юз берган.

Хабарларга кўра, компания фойдаланувчилар спам ёки ҳақоратли хабарлар тарқатаётган аккаунтдан арз қилишса, уни тўсиб қўйишади. Бундан ташқари, хакерлар ҳужумига учраган саҳифалар ҳам тўсилади. 

Қайд этилишича, компания сўнгги вақтларда қоидаларга зид фаолият юритадиган саҳифаларни блоклашни кўпайтирган. 

Август ойида Twitter 235 минг саҳифани терроризмни тарғиб қилгани учун тўсиб қўйган эди. 
 

Мавзуга оид