Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Саудия Арабистони олтин қазиб олишни икки марта оширмоқчи
Саудия Арабистонидаги энг йирик олтин қазиб олувчи Saudi Arabian Mining Co. компанияси 2020 йилгача олтин қазиб олишни икки мартадан кўпроққа оширмоқчи ва шу билан давлат иқтисодиётининг нефтга боғлиқлигини камайтирмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, компания бошқа захиралар: алюминий ва аммиак олишни ҳам оширмоқчи. Маълум қилинишича, олтин қазиб олиш 2016 йилдаги 200 минг унциядан 500 минг унциягача оширилади. Алюминий ишлаб чиқариш эса 760 минг тоннадан 1 млн тоннагача ошади.
Саудия Арабистони ўзининг иқтисодий дастурига мувофиқ, 2030 йилгача табиий захиралар қазиб олувчи саноат ўсишини кучайтирмоқчи ва нефть-газ секторидан ташқарида кўпроқ иш ўринларини яратмоқчи.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025