Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндия Калининградда ракета мажмуалари жойлаштирилишига ўз қарашини билдирди
Россиянинг Калининград вилоятида «Искандер» ва С-400 ракета мажмуаларини жойлаштириши бевосита таҳдид уйғотмаса-да, жавоб чораларининг «салбий спирали» «тасодифий, аммо маълум бир» оқибатларга олиб келиши мумкин. Associated Press агентлигига кўра, Финляндия мудофаа вазири Юсси Ниинистё MTV3 телеканалидаги чиқишида шундай фикрларни билдирган.
Мудофаа вазирининг қайд этишича, Москванинг Хельсинки томон агрессив режаларини кўрмаяпти. «Бу маънода Россия Финляндия учун таҳдид уйғотмайди», — деган вазир.
Ниинистё, шунингдек, минтақадаги вазият юмшашига умид билдирган. Шу билан бирга, унинг айтишича, инқироз юз бергудек бўлса, Финляндия ЕИ аъзоси сифатида ташкилотнинг ёрдам беришига ишонади.
Мавзуга оид
15:21 / 20.05.2025
Финляндия Россия активларидан даромад ҳисобига Киевга қурол етказиб беради
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025