Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда Американинг илк аскари қурбон бўлди
АҚШ мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган «Тебранмас қатъият» ҳарбий амалиёти сайтида 2015 йили Сурияга юборилган америкалик аскарлардан бирининг вафот этгани хабар қилинди.
Шундан сўнг, марҳум ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига ҳарбий амалиёт командири Стефен Таунсенд ва Пентагон расмий вакили Эш Картер ҳамдардлик билдирган.
Исми ошкор қилинмаётган аскар Раққа шаҳридан 50 км узоқликдаги Айн-Исса шаҳрида ҳалок бўлган. Ушбу шаҳар ИШИД террорчилик гуруҳининг маъмурий маркази ҳисобланади. Пентагон баёнотига кўра, унинг ўлимига қўлбола бомбанинг портлаши сабаб бўлган.
Россия мудофаа вазирлиги томонидан 2015 йил сентябрь ойи охирларида бошланган Суриядаги ҳарбий амалиётлари чоғида, расмий маълумотларга кўра, 19 нафар ҳарбий хизматчи ҳаётидан маҳрум бўлган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025