Спорт | 19:04 / 25.11.2016
10830
2 дақиқада ўқилади

Зидан Хамеснинг энг катта хатосини аён қилди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан Испания чемпионати 13-турида Хихоннинг «Спортинг» жамоасига қарши кечадиган ўйин олдидан ўз шогирдларининг жисмоний ҳолати хусусида сўзлаб ўтди. У Хамес Родригес ҳақида алоҳида гапирган.

«Бизни жуда қийин баҳс кутмоқда. Жамоада жароҳатли футболчилар кўп. Бэйл узоқ муддатга сафдан чиқди, вазифамиз қийинлашди. Варан тиззасини жароҳатлаб олган. Биз унинг соғлиги бўйича таваккал қила олмаймиз. Пепе ва Каземиро ҳақида гапирадиган бўлсам, улар умумий гуруҳ билан машғулотларда иштирок этишмоқда. Уларда ҳаммаси жойида.

Хамес? Ҳар бир футболчида асосий таркибга кириш учун имконият бўлади. Эшиклар барча учун очиқ. Лекин мен Хамеснинг ўрнида бўлганимда ҳеч қачон «Реал»га ўтмаган бўлардим», – дея франциялик мутахассиснинг сўзларини келтирган Marca.

Бундан аввалги хабарларда, «қаймоқранглилар» жамоаси мураббийи колумбиялик футболчини келгуси режаларига киритмагани, уни бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёрлиги айтилганди.

«Спортинг»га қарши ўйин 26 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Мавзуга оид